Ўзбек – Инструкция по эксплуатации Vitek VT-3960 BK

Страница 57

Advertising
background image

ЎЗБЕК

7

3. МР3 дискдаги барча трекларни қайтариш

учун эса REPEAT/MONO-ST тугмасини уч

марта босинг ва LCD дисплейда «REPEAT

ALL» ёзуви пайдо бўлади.

4. Қайтариб ўқишни бекор қилиш учун

қайтариш индикатори ўчгунга қадар

REPEAT/MONO-ST тугмасини босиб

туринг.

КАССЕТА ЭШИТИШ

1. STANDBY тугмасини босиб магнитолани

ишатинг. TAPE режимига ўтиш учун LCD

дисплейда «TAPE» ёзуви пайдо бўлгунга

қадар FUNCTION тугмасини босиб туринг.

2. STOP/EJ тугмасини босинг ва кассетани

кассета қўйиш жойига қўйинг.

3. Кассета қўйиш жойини ёпинг.

4. Кассетани эшитиш учун PLAY тугмасини

босинг

5. VOLUME

ёки

тугмалари билан

овоз баландлигини кераклича қилиб

ўзгартиринг.

6. Кассета айланишини тўхтатиб туриш учун

PAUSE тугмасини босинг.

7. Кассета айланишини бутунлай тўхтатиш

учун эса STOP/EJ тугмасини босинг.

8. Олдинга/орқага тез айлантириш учун

F.FWD/REW тугмаларининг керагини

босинг.

9. Кассета лентаси охирига етганда жиҳоз

автоматик равишда ўчади.

10. Кассетани чиқариб олиш учун STOP/EJ

тугмасини босинг.

Огоҳлантириш: кассета механизми ва

лента шикастланмаслиги учун ҳар бир

операциядан сўнг албатта STOP/EJ

тугмасини босинг.

РАДИОДАН ЁЗИШ

1. РАДИО бўлимида кўрсатилган тартибда

керакли радиостанцияни топинг.

2. Кассета қўйиш жойига тоза кассета қўйинг

3. PAUSE тугмасини босинг.

4. RECORD тугмасини боссангиз PLAY

тугмаси ҳам автоматик равишда босилади.

Овоз баландлиги даражасини хохлаган

тарзда ўзгартиришингиз мумкин ва бу ёзув

сифатига таъсир қилмайди.

5. Ёзишни бошлаш учун PAUSE тугмасини

босинг.

6. Ёзишни вақтинчалик тўхтатиб туриш учун

PAUSE тугмасини босинг. Ёзишни давом

эттириш учун ушбу тугмани яна бир марта

босасиз.

7. Ёзишни тўхтатиш учун STOP/EJ тугмасини

босинг. Кассета охиригача ёзилганда ёзиш

автоматик равишда тўхтайди.

БОШҚА МУСИҚА МАНБААЛАРИДАН ЁЗИШ

Кассетага бошқа мусиқа манбаалари, масалан

CD диск ёки USB воситасидан ёзиб олишингиз

мумкин. Бунинг учун керакли мусиқа

манбаасини ишлатинг ва РАДИОДАН ЁЗИШ

бўлимида кўрсатилган қоидаларга амал қилиб

ёзишга ўтинг

USB ВОСИТА

1. STANDBY тугмасини босиб магнитолани

ишлатинг

2. USB восита режимига ўтиш учун LCD

дисплейда «USB» ёзуви кўрингунга қадар

FUNCTION тугмасини босиб туринг.

3. USB воситасини (масалан кичик МРЗ

плейер ёки флэш хотирани) USB

улаш ўрнига киритинг (2, 1-расм). LCD

дисплейда папкалар ва треклар сони

кўринади.

Total Folder – барча папкалар сони, Total Track

– барча треклар сони

Эслатма: агар USB улаш жойига кичик МРЗ

плейер ёки флэш хотира уланмаса LCD

дисплейда «NO DEV» ёзуви кўринади.

3960IM.indd 57

12.10.2007 15:51:03

Advertising