Ўзбек – Инструкция по эксплуатации Vitek VT-3960 BK
Страница 56
ЎЗБЕК
6
папкани танланг
PLAY/PAUSE тугмасини босиб трекни
эшитишга ўтинг.
Folder number – папка рақами, Track number
– трек рақами
6. MP3 диск ўқилаётган вақтда ID3 тугмасини
босинг. LCD дисплейда қўшиқ номи билан
албом номи кўринади. ID3 тугмаси икки
марта босилганда дисплейда ўтадиган
сатр кўринишидаги ахборот акс эта
бошлайди.
LCD дисплейда акс этадиган ахборот
дастур белгилашларига қараб турлича
бўлиши мумкин. Рус тилида бериладиган
ахборотда хато бўлиши мумкин.
7. Диск ўқилишини тўхтатиб туриш учун
PLAY/PAUSE тугмасини босинг. Диск
ўқилиши тўхтатилган вақтда “PLAY” ёзуви
ўчиб-ёниб туради. Диск ўқилиши режимига
қайтиш учун ушбу тугмани яна бир марта
босасиз.
Track number – трек рақами, Playing time
– ўқилиш вақти
8. Диск ўқилишини тўхтатиш учун STOP
тугмасини босинг. LCD дисплейда
папкалар ва треклар сони кўринади
ТРЕКЛАР ЎҚИЛИШИНИ ДАСТУРЛАШ
Треклар ўқилишини хохлаган кетма-кетликда
дастурлашингиз мумкин (кўпи билан 60
та бўлади). Бунинг учун қуйидаги амални
бажариш лозим бўлади:
1. STANDBY тугмасини босиб магнитолани
ишлатинг.
Диск солинадиган бўлма қопқоғини очинг.
МР3 диск солиб бўлма қопқоғини ёпинг.
Диск ўқилиши тўхтаганда MEMORY/CLK-
ADJ тугмасини босинг. LCD дисплейда
«MEMORY» ёзуви ёниб-ўча бошлайди
ва дисплейда шунингдек трекнинг
дискдаги рақами «0» кўринади, унинг
дастурлашдаги рақами «P-01» пайдо
бўлади.
2. TUNING
/SKIP ёки TUNING
/SKIP
тугмасини босиб трекни танланг ёки
PRESET/FOLDER
ёки
керакли
папкани танлаш учун тугмасини босиб
папкани танланг ва шундан сўнг TUNING
/SKIP ёки TUNING
/SKIP тугмаси
билан керакли трекни танланг.
3. Танланган трекни сақлаб қўйиш учун
MEMORY/CLK-ADJ тугмасини босинг.
Дастурлаш кўрсатгичи «Р-2» бўлиб
ўзгаради.
4. Кейинги трекни дастурлаш учун 1-3
ҳаракатларни такрорланг. Энг кўпи билан
60 трекни хотирада сақлаб қўйишингиз
мумкин.
5. MEMORY/CLK-ADJ тугмасини кетма-кет
босиб дастурга киритилган трекларни
кўриб чиқишиниз мумкин.
6. Танланган трекни эшитиш учун PLAY/
PAUSE тугмасини босинг. Диск ўқилишини
тўхтатиш учун эса STOP тугмасини
босасиз.
Дастурга киритилган трек ўқилишини бекор
қилиш учун диск ўқишдан тўхтаганда STOP
тугмасини босинг ёки диск солинадиган бўлма
қопқоғини очинг.
Қайта ўқиш
Ушбу функция МР3 дискдаги барча трекларни
қайтариб ўқиш имконини беради.
1. Битта трекни қайтариш учун REPEAT/
MONO-ST тугмасини босинг ва LCD
дисплейда «REPEAT» ёзуви пайдо бўлади.
2. Папка ичидаги барча трекларни қайтариш
учун REPEAT/MONO-ST тугмасини икки
марта босинг ва LCD дисплейда «REPEAT
FOLDER» ёзуви пайдо бўлади.
3960IM.indd 56
12.10.2007 15:51:02