Ўзбек – Инструкция по эксплуатации Vitek VT-3951 B

Страница 44

Advertising
background image

ЎЗБЕК



Кассета декасини тозалаш

Овоз чиқиши ва ёзув сифати яхши бўлиши

учун А, В ва С қисмларни ҳар 50 соат

ишлагандан сўнг спирт ёки махсус суюқликда

хўлланган пахтали мато билан тозалаб туриш

лозим бўлади.

1. STOP/EJECT тугмасини босиб кассета

қўйиш жойини очинг.

2. PLAY тугмасини босиб С айланиш

воситасини артинг.

3. PAUSE тугмасини босиб В тонвалини

артинг.

4. А магнит каллагини артинг.

5. Тозалаб бўлгандан сўнг STOP/EJECT

тугмасини босинг.

Эслатма: Каллакни махсус тозалаш

кассетасини қўйиб ҳам тозалаш мумкин

бўлади.

CD/MP3 дискларни ўқиш

Магнитолангиз Audio CD, MP3, CD-R, CD-RW

туридаги дискларни ўқий олади.

Ушбу жиҳоз компьютер дисклари ва СDi, VCD,

DVD туридаги дискларни ўқимайди.

Эслатма: Чанг тушмаслиги учун диск

солинадиган бўлма қопқоғини ёпиқ сақланг.

Агар ўқилмаётган бўлса дискни бўлмадан

доим чиқариб олиб қўйинг.

Эслатма: Ушбу жиҳоз MP3 форматида

ёзилган кўп дискларни ўқиши мумкин.

Бироқ диск ёзилган вақтда ишлатилган

дастурий белгилашлар сабаб баъзи дисклар

ўқилмаслиги ҳам мумкин.

1. Ишлаш ҳолатини ўзгартириш тугмасини

керакли ҳолатга қўйиб дискни ўқиш

режимига ўтинг.

2. OPEN/CLOSE тугмасини босиб диск

солинадиган бўлмани очинг. CD диск қўйиб

бўлма қопқоғини ёпинг. Дискнинг ёрлиқ

томони юқорига қилиб қўйилганлигини

текшириб кўринг.

3. Диск ўқилиши учун ►║ тугмасини босинг.

Тўхтатиш учун ушбу тугмани яна бир

марта босинг.

4. Диск ўқилишини тўхтатиб туриш учун ■

тугмасини босинг.

Эслатма: Диск қўйиш жойи очилганда ёки

радио, кассета эшитишга ўтганда ёки TAPE

(OFF) ҳолатида CD/MP3 дискларни ўқиш

автоматик равишда тўхтайди.

Трекни танлаш, олдинги ёки кейинги трекка

ўтиш

Диск ўқилаётганда ёки ўқишдан тўхтатилганда

ёки  тугмаларини босиб ўзингиз ҳохлаган

треккка ўтишингиз мумкин.

Кейинги трекка ўтиш учун  тугмасини бир

марта босасиз.

Олдинги трекка ўтиш учун эса  тугмаси

босилади.

Олдинга/орқага тез ўтказиш

Олдинга ёки орқага тез ўтказиш учун 

ёки  тугмасидан керагини босинг. Тез

ўтказилаётган вақтда овоз узилиб чиқади.

Жилдни танлаш

Керакли жилдни танлаш учун олисдан

бошқариш пултидаги +10/FOL+ ёки -10/

FOL- тугмасини 3 секунддан ортиқ босиб

ушлаб туринг. Суюқ кристалли дисплейда

жилдларнинг рақами кўрсатилади: F01→F02

ва ҳокозо. Суюқ кристалли дисплейда керакли

жилднинг рақами кўринганда тугмани қуйиб

юборинг.

Эшитиш ҳолатлари

Трек ёки дискни қайтариш

1. REP/RAND бир марта босинг. Суюқ

кристалли дисплейда «REP» ёзуви

кўринади.

2. Дискдаги барча трекларлни қайтариш

учун REP/RAND тугмасини икки марта

босинг. Суюқ кристалли дисплейда «REP

ALL» ёзуви кўринади.

3. Жилдни қайтариш учун REP/RAND

тугмасини уч марта босинг.

3951IM.indd 44

19.05.2008 15:20:33

Advertising