Инструкция по эксплуатации АТЛАНТ ХМ 4112 приложение

Страница 16

Advertising
background image

Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является

Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является

Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является

Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является

2 С О В У Т Г И Ч И Ш И Н И Б О Ш Қ А Р И Ш

2.1 БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ

2.1.1 Совутгич маскасида 4-расмга мувофиқ БОШҚАРиш

органлари ўрнатилган:

— ҳароратни ўзгартириш дастаги (кейинги ўринларда -

дастак), у белгига эга бўлиб, соат стрелкаси бўйича ва унга те-

скари буралади. Дастакни «1» даражасига тўғрилаш камерада

энг юқори ҳароратни (энг кам совутишни), «7» даражаси — энг

паст ҳароратни (энг кўп совутишни) таъминлайди;

— ўчиргич, у МКда “Музлатиш” режимини ёқиш/ўчириш

учун мўлжаллангган ва иккита белгига эга: «I» — ёқиш ва

«0» — ўчириш.

2.2 ЁРУҒЛИК ИНДИКАТОРЛАРИ

2.2.1 Совутгич маскасида 4-расмга мувофиқ ёруғлик ин-

дикаторлари ўрнатилган:

«Музлатиш» режими учун (сариқ рангли). «Музлатиш»

режими ишга туширилганда ёнади. Режим ўчирилганда, шу-

нингдек совутгич ўчирилганда ўчади;

МКда юқори ҳароратни кўрсатувчи (қизил ранг-

ли). МКда ҳарорат ошганда (масалан, кўп миқдордаги янги

маҳсулотларга солинганда) ёнади. Индикаторнинг қисқа муд-

датли ёниши (масалан, МК эшиги узоқ вақт очиқ турганда) со-

вутгич бузилганлигини билдирмайди: МКда ҳарорат пасайганда

индикатор автоматик равишда ўчади. Индикатор узоқ вақт ёниб

турган ҳолда сақланаётган маҳсулотлар сифатини текшириш

ва сервис хизмати механигини чақириш зарур;

электр тармоғига уланганликни кўрсатувчи (яшил

рангли). Совутгич ишлаб турган пайтда доимо ёниб туради. Со-

вутгич ўчирилганда, электр энергияси таъминотида узилишлар

содир бўлганда ўчади.

2.3 СОВУТГИЧНИ ЁҚИШ/ЎЧИРИШ

2.3.1 Совутгични ёқиш учун уни электр тармоғига улаш за-

рур — бунда 4-расмга мувофиқ ёқиш интикатори ёнади.

СК эшигини очинг. Биринчи марта ишга туширишда дастак-

ни 4-расмга мувофиқ «3» даражасига қўйиш тавсия қилинади.

Ўчиргич «0» ҳолатига ўрнатилиши лозим. СК эшигини ёпинг.

2.4 СК ДА ҲАРОРАТНИ ТЎҒРИЛАШ

2.4.1 СКда ҳароратни тўғрилаш 4-расмга мувофиқ дастак

ёрдамида амалга оширилади. Тўғрилашдан сўнг СКда ҳарорат

автоматик равишда сақлаб турилади.

2.5 МК ДА «МУЗЛАТИШ» РЕЖИМИНИ ЁҚИШ/ЎЧИРИШ

2.5.1 Суткасига 2 кг дан ортиқ янги маҳсулотларни музла-

тиш зарур бўлганда «Музлатиш» режимини ёқиш зарур.

2.5.2 «Музлатиш» режимини ёқиш 4-расмга мувофиқ «Муз-

латиш» режими ўчиргичини «I» ҳолатига, ўчириш учун — «0»

ҳолатига ўтказиш зарур.

3 С О В У Т Г И Ч Н И И Ш Л А Т И Ш

3.1 СК НИ АВТОМАТИК МУЗДАН ТУШИРИШ ТИЗИМИ

3.1.1 СКда автоматик муздан тушириш тизимидан фойда-

ланилади. СКнинг орқа деворида пайдо бўладиган қиров ком-

прессор ўчирилганда муздан тушириш циклида эрийди ва сув

томчиларига айланади. Эришдан ҳосил бўлган сув томчилари

5-расмга мувофиқ лотокка оқиб тушади ва ундаги тешик орқали

қувурдан компрессор идишига бориб тушади ҳамда буғланиб

кетади. Лоток тешигида сувни тўкиш тизимини ифлосланишдан

сақлаш учун тук ўрнатилган.

3.1.2 Лотокнинг тозалигини мунтазам равишда (камида

3 ойда 1 марта) текшириб туриш керак. Лотокда сув борлиги

сувни тўкиш тизими ифлосланганини кўрсатади.

Ифлосланишни бартараф этиш учун:

— тук ёрдамида лотокдаги тешикни тозалаб, сув идишга

эркин тушишини таъминлаш;

— тукни ювиш ва 5-расмга мувофиқ ўрнатиш лозим.

Сувни тўкиш тизими ифлосланган совутгични ишлатиш

ТАҚИҚЛАНАДИ. СК тубида ҳосил бўлган ёки 5-расмга мувофиқ

кўндаланг тўсин шкафга ички СКга туташган жойга тушиб

қолган сув совутгичнинг ташқи шкафи ва совутиш агрегати

элементлари занглашига олиб келиши, иссиқлик изоляциясини

бузиши, ички шкафда ёриқлар пайдо бўлишига ва совутгич

шкафи ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

3.2 МК НИ МУЗДАН ТУШИРИШ ВА ТОЗАЛАШ

3.2.1 МКни муздан туширишда эришдан ҳосил бўлган сувни

оқиб тушиш зонасидан 6-расмга мувофиқ қор эришига қараб

намни яхши шимувчи материал билан олиб ташлаш, сўнгра

камерани ювиш ва қуригунча артиш лозим.

ДИҚҚАТ! МКни муздан тушириш ва тозалашда ҳосил

бўлган сув оқиб кетишига йўл қўйманг, чунки олд планка

МК ички камерасига туташган жойга тушган сув 5, 6-расм-

ларга мувофиқ совутгичнинг ташқи шкафи ва совутиш

агрегати элементлари занглашига олиб келиши, иссиқлик

изоляциясини бузиши, ички шкафда ёриқлар пайдо бў-

лишига ва совутгич шкафи ишдан чиқишига олиб келиши

мумкин.

4-расм — Бошқариш органлари ва индикаторлар

«Музлатиш»

режими индикатори

МКда юқори ҳарорат

индикатори

электр тармоғига улан-

ганлик индикатори

ҳароратни

ўзгартириш дастаги

«Музлатиш»

режимини ўчиргич

маска

5-расм — СКдан муз эришидан ҳосил бўлган

сувнинг оқиб кетиши схемаси

тук

лоток

қувурча

идиш

конденсатор

компрессор

таянч

СК ички шкафи

кўндаланг

тўсин

МК ички шкафи

олд планка

6-расм — МКда муз эришидан ҳосил

бўлган сувни йиғиб олиш

муз эришидан ҳосил бўлган

сув оқиб кетиши зонаси

МК ички шкафи

олд планка

16

UZB

Advertising
Эта инструкция подходит к следующим моделям: