Ўзбек – Инструкция по эксплуатации Vitek VT-6403 BK

Страница 32

Advertising
background image



Ўзбек

Ташқарига қўйиладиган ҳарорат датчиги (2-расм)

1. Ёришадиган диодли индикатор

2. Батареялар қўйиладиган бўлма қопқоғи (“AАА” туридаги 2 дона батарея

қўйилади)

3. Тх канал рақами ўзгартирилгандан сўнг датчикни қайта ишлатиш тугмаси

4. Ҳароратни Целсий ёки Фаренгейтда кўрсатишга ўтказиш тугмаси

C/F

5. Канални ўзгартириш тугмаси (1-2-3)

6. Жиҳозни деворга ўрнатиш жойи

ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

1. Жиҳозни ишлатишдан олдин фойдаланиш қоидаларини диққат билан

ўқиб чиқинг.

2. Жиҳозни сувга туширманг

3. Жиҳозни корпусига лат етказадиган, ички қисмларини бузадиган

воситалар ва қириб тозалайдиган воситалар билан тозаламанг.

4. Жиҳозни тушириб юборманг, бирор жойга ёки бирор нарсанинг

урилмаслигига қараб туринг (чанг, нам тушиши ҳам мумкин эмас) акс

ҳолда жиҳоз бузилиши, ишлаш муддати камайиши, батареялар лат

ейиши ва жиҳоз корпуси қийшайиши мумкин.

5. Жиҳозни очманг, бу унинг кафолатини бекор қилади. Жиҳоз ичига

фойдаланувчи диққатини талаб этадиган қисмлар қўйилмаган.

6. Жиҳозга фақат янги ва қўлланмасида кўрсатилган батарея қўйинг. Эски

батарея билан янгисини қўшиб ишлатманг.

7. Фақат жиҳоз билан қўшиб бериладиган адаптерни ишлатинг.

ИШЛАТИШДАН ОЛДИН

Ташқи датчикни маълумот яхши қабул қилинадиган масофада ва имкон

қадар асосий блокка яқинроқ жойга қўйинг. Маълумот яхшироқ узатилиши

учун асосий блок билан ташқи датчикни халақит берадиган тўлқинлар кам

бўладиган жойга қўйинг. Ташқи датчикдан келадиган маълумотнинг қабул

қилинишига хона деворлари қурилган материал ва деворларнинг сони таъсир

қилишини унутманг. Асосий блок билан ташқи датчикни ҳар-хил жойга қўйиб

ишлашини синаб кўринг. Ташқи датчик ҳавонинг таъсирига чидамли қилиб

ишлангани билан уни қуёш нури тўғри тушмайдиган, қор, ёмғир тегмайдиган

жойга қўйиш тўғри бўлади.

Хонадонда бўладиган баъзи воситалар (эшик қўнғироғи, сигнализация ва ҳк.)

ташқи датчикдан асосий блокка маълумот келишига халақит бериши мумкин.

Бу табиий ҳол ва жиҳознинг тўғри ишлашига таъсир қилмайди. Вақтинчалик

халақит берадиган тўлқин тўхташи билан маълумот қабул қилиниши ва

узатилиши яна олдингидек давом этади.

Ташқи датчикка батарея қўйиш

1. Батарея бўлмаси қопқоғидаги винтни бураб чиқаринг.

6403IM.indd 32

19.03.2008 14:13:47

Advertising