Ўзбек – Инструкция по эксплуатации Vitek VT-3950 GY

Страница 35

Advertising
background image

ЎЗБЕК

5

батареясини жойланг (жиҳоз билан бирга

қўшиб берилмайди).

4. Батарея бўлмаси (20) қопқоғини ёпинг

Олисдан бошқариш пултини ишлатиш

Олисдан бошқариш пултига 2 дона ААА

туридаги батарея солинг (жиҳоз Билан қўшиб

берилмайди).

Олисдан бошқариш пултини ишлатганда унинг

инфрақизил датчигини магнитолангиздаги

инфрақизил датчикка тўғрилаб қаратинг.

Олисдан бошқариш пулти 5 метр жойдан яхши

ишлайди. Олисдан бошқариш пулти яхши

ишламай қолганда батареяларни текшириб

кўринг ва зарур бўлганда уларни алмаштиринг.

Олисдан бошқариш пултидаги тугмалар

магнитоладаги тугмалар билан бир хил

ишлайди. Олисдан бошқариш пултини

ҳарорат баланд, қуёш нури тўғри тушиб

турадиган жойга қўйман. Акс ҳолда унинг

ишлаши ёмонлашиши мумкин.

Диққат!

Батареялар оқиб кетиб жиҳоз бузилиши ёки

шикастланиши мумкин. Шундай бўлмаслиги

учун қуйида айтилган кўрсатмаларга амал

қилиб ишланг:

− Батареяларни жиҳозда кўрсатилган

манфий ва мусбат томонларга тўғрилаб

жойланг;

− Ҳар хил турдаги батареяларни бирга

ишлатманг.

− Агар кўп вақт ишлатмасангиз

батареяларни бўлмадан олиб қўйинг.

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ

1. Мурватни бураб (11) керакли ишлаш

ҳолатини танланг: MP3/CD, RADIO, OFF.

2. Овоз баландлигини кераклги баландликка

келтириш учун овоз баландлигини

ўзгартириш мурватини (12) буранг.

3. Жиҳозни ишлатиб бўлгандан сўнг иш

ҳолатини ўзгартириш тугмасини OFF

ҳолатига қўйинг.

Диққат! Электр қувватини тежаш учун, жиҳозни

ишлатмаган вақтингизда ишлаш ҳолати

мурватини доим OFF ҳолатига қўйинг.

Радио станцияларни қабул қилиш

1. Ишлаш ҳолатини ўзгартириш мурватини

RADIO ҳолатига қўйинг.

2. Диапазон ўзгартириш мурватини

бураб FM, AM или FM ST (FM стерео)

диапазонларидан керагини танланг.

Овоз стерео усулда узатиладиган станция

қабул қилинганда FM ST индикатори

ёнади.

3. TUNING тугмасини бураб керакли

радиостанцияни топинг.

4. FM диапазонида тўлқинни яхшироқ қабул

қилиш учун антеннасини тўлиқ чиқариб

уни керакли томонга қаратинг ва лозим

бўлган бурчакда эгинг. AM диапазонидаги

тўлиқинларни қабул қилиш учун

магнитоланинг ичига антенна ўрнатилган

ва AM диапазонида тўлқин яхши қабул

бўлиши учун жиҳознинг ўрнини бир неча

ҳолатда ўзгартириш лозим.

5. Эшитиб бўлганингиздан сўнг ишлаш

ҳолатини ўзгартириш мурватини OFF

ҳолатига қўйинг ёки бошқа ишлаш

ҳолатини танланг.

CD/MP3 дискларни ўқиш

Магнитолангиз Audio CD, MP3, CD-R, CD-RW

туридаги дискларни ўқий олади.

Ушбу жиҳоз компьютер дисклари ва СDi, VCD,

DVD туридаги дискларни ўқимайди.

Эслатма: Чанг тушмаслиги учун диск

солинадиган бўлма қопқоғини ёпиқ сақланг.

Агар ўқилмаётган бўлса дискни бўлмадан

доим чиқариб олиб қўйинг.

Эслатма: Ушбу жиҳоз MP3 форматида

ёзилган кўп дискларни ўқиши мумкин.

Бироқ диск ёзилган вақтда ишлатилган

дастурий белгилашлар сабаб баъзи дисклар

ўқилмаслиги ҳам мумкин.

1. Ишлаш ҳолатини ўзгартириш тугмасини

CD/MP3 ҳолатига қўйиб дискни ўқиш

режимига ўтинг.

2. OPEN/CLOSE тугмасини босиб диск

солинадиган бўлмани очинг. CD диск қўйиб

бўлма қопқоғини ёпинг. Дискнинг ёрлиқ

томони юқорига қилиб қўйилганлигини

текшириб кўринг.

3. Диск ўқилиши учун ►║ тугмасини босинг.

Тўхтатиш учун ушбу тугмани яна бир

марта босинг.

4. Диск ўқилишини тўхтатиб туриш учун ■

тугмасини босинг.

5. Диск ўқилаётган вақтда  ёки 

тугмаларини босиб кейинги ёки олдинги

трекка ўтишингиз мумкин.

Эслатма: Диск қўйиш жойи очилганда ёки

радио эшитишга ўтганда CD/MP3 дискларни

3950IM.indd 35

19.05.2008 14:58:35

Advertising